12 мая 2021

Ўзбекистондан ташқарида олий маълумотли бўлиш: хонавайрон бўлмаслик учун қаерни танлаган маъқул — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Бошлашимиздан аввал бир нечта нюанслар:

— Европада инглиз тилидаги дастурлар жуда кўп эмас, уларнинг аксарияти маҳаллий тилда олиб борилади. Аммо уларнинг кўплари бепул.
— Ғарбий Европада таълим обрўлироқ, аммо Шарқий Европада арзонроқ асосан уй-жой ва озиқ-овқат нархларининг пастлиги (нисбатан) туфайли.
— Кўпинча талабаларга расмий равишда ишлашга рухсат берилади (ҳафтасига тахминан 20 соат), шунинг воситасида талабалар шаҳарчаси ва ҳатто озиқ-овқат харажатларини қоплаш мумкин.
— Деярли барча Европа мамлакатлари мактабларида 12 та синф бор, шундан 12 синфга ўтишдан олдин “синовга” шай туриш керак бўлади — масалан, тайёргарлик курслари орқали.
— Европадаги талабалар гувоҳномаси жамоат транспортда юришда, маданий тадбирларга ташриф буюришда ва баъзи муассасаларда овқатланишда чегирмалардан фойдаланиш ҳуқуқини беради. МДҲ университетларида бундай тизим камдан-кам ҳоллардагина ишлайди.
— Агар борадиган мамлакатнинг маҳаллий тилини ўрганмоқчи бўлмасангиз ва инглиз тилини билмасангиз, унда сиз МДҲ давлатлари университетлари орасидан танлов қилишингиз керак деб тахмин қилиш мантиқан тўғри.

Мюнхен Техник Университети (Technische Universität München)

Техник мутахассисликлар бўйича 132 та дастурни таклиф қиладиган Германиянинг энг йирик университетларидан бири (шундан 30 га яқини инглиз тилида). Қабул қилинишингиз учун сиз В2 даражасида немис тилини ёки upper-intermediate даражасида инглиз тилини билишингиз керак. Яхши хабарлардан — бу ерда таълим бепул, шу жумладан чет элликлар учун ҳам, фақат маъмурий тўловларни тўлашингиз керак холос (одатда семестрда 300 евродан ошмайди).

Пьер ва Мария Кюри университети (Université Pierre et Marie Curie)

Нафақат университет, балки 180 та ўз лабораториясига (уларнинг аксарияти Миллий илмий тадқиқотлар маркази билан боғлиқ) эга бўлган Франциядаги энг йирик илмий ва тиббиёт мажмуаси. У дунёдаги энг яхши 100 та таълим муассасаларига ва Франциянинг энг яхши 10 та муассасаларига киритилган. Шунингдек, у математиклар, кимёгарлар, физиклар, биологлар, муҳандислар ва муҳандис-механикларни тайёрлайди.

Қабул қилиниш учун конкурс йўқ, аризалар комиссия томонидан кўриб чиқилади — шахсий маълумотномалар бўйича. Таълим олиш бепул, лекин сиз кириш тўловини (150 дан 500 еврогача), шунингдек йиллик ижтимоий бадал (211 евро) ва ётоқхона ҳаққини тўлашингиз керак.

Ҳаммаси биноидек, аммо таълим олиш фақат француз тилида В2 даражаси зарур.

Любляна университети (University of Ljubljana)

Сиз Словения ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин — ва шу билан бирга у ҳаёт хавфсизлиги рейтингида 8-ўринда туради (таққослаш учун Россия 154-ўринда). Ва Словениянинг («Европанинг Яшил пойтахти» деб тан олинган) пойтахтида 23 та факультетда ва 3 та бадиий академиясида ҳар йили 40 000 талаба таҳсил оладиган университет мавжуд. Люблянанинг бутун аҳолиси 284 минг кишини ташкил қилади, шунинг учун бу шаҳарни талабалар шаҳри деб ҳисобланг. Таъли олиш — словен ва инглиз тилларида, йилига 2500 евродан.

Киев политехника институти

Украинадаги энг йирик университет — чет элликлар бу ерга шартнома асосида ёки суҳбатдан сўнг қабул қилинади. Бакалавриат дастури рус, инглиз ва украин тилларида 125 та мутахассисликни ўз ичига олади. Агар улардан бирини (ёки айтайлик, математикани, физикани ёки биологияни) такомиллаштириш керак бўлса — тайёргарлик курслари мавжуд. Университет талабалар шаҳарчаси сифатида яратилган бўлиб, у ерда сиз нафақат ўқишингиз, балки яшашингиз, спорт билан шуғулланишингиз ва маданий тадбирларда иштирок этишингиз мумкин.

Белорусия давлат университети

Ўзбекистонлик абитуриентлар БДУни камдан-кам ҳолатлардагина таълимнинг кейинги босқичи сифатида тан олишади, аммо бекорга. МДҲ университетлари рейтингида у шундоққина Россиянинг М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Санкт-Петербург ва Томск университетларидан кейинги ўринда туради, шу билан бирга у ерда таълим олиш ҳам анча арзон (йилига 1000 доллар атрофида), Минскдаги уй-жой ва озиқ-овқат нархлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Белорусия — дунёдаги туризм учун энг қулай мамлакат эканлиги беҳудага эмас.

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок