10 марта 2021

Истанбулга қанча пул билан бориш керак — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Ва агар Аё София, Таксим ва сув паромлари ҳанузгача ўша — ўша бўлсада, нархлар ҳар йили ўзгариб туради. Сиз сайтимизда ёки иловамизда аллақачон қулай чипталарни танлаб олдингиз дейлик — келинг, сиз билан қанча пул олиб кетишингиз кераклигини аниқлаймиз.

Икки оғиз сўз билан тушунтирса бўладими (ҳисоблашга эриняпман)?

Фойдаланувчиларнинг шарҳлари асосида шаҳарлар бўйича ўртача нархларни тўплайдиган BudgetYourTrip сайтида ёзилишича, Истанбулда бир кунни ўтказиш 27$ ташкил этади (бунга турар жой, транспорт ва овқатланиш киради). Икки киши бўлиб бир ҳафта давомида дам олиш учун сиз ўртача 376$ сарфлашингиз керак бўлади — агар ўртача ҳисобда олсак. «Бюджет-премиум» оралиғи бир кишига кунига 11-71$ ва бир ҳафталик биргаликдаги таътил учун 148-999$ .

Энди батафсилроқ кўриб чиқамиз

Тушунарлики, бир кунда 15 000$ сарфлашингиз ёки чиқимсиз, дуч келган жойда яшаб кетаверишингиз ҳам мумкин — ҳар кимнинг ўз эҳтиёжлари бор. Бу ерда биз ҳар бир нарсанинг нархларини алоҳида-алоҳида санаб ўтамиз, шунда сиз ўзингизнинг шахсий бюджетингизни маълум даражада батафсилроқ тушунишингиз мумкин.

Турар жой

Хостелга жойлашиш — 7$ дан
AirBnB даги хона — 25$ дан
Гестхаусдаги хона — 20$ дан
3 юлдузлик меҳмонхона хонаси — 27$ дан
5 юлдузлик меҳмонхона хонаси — 50$ дан

Шуни ёдда тутингки, нарх ҳудудга ва мавсумга боғлиқ бўлади — қишда ва ёзда, баҳор ва кузга қараганда арзонроқ бўлади.

Озиқ-овқат ва ичимлик

Ясмиқ шўрва — 1,5$
Донер кабоб — 3$
Кумпир (қиймали картошка) — 10$
Бир кишилик оддий тушлик — 6$
Бир банка Кола — 1$
Бир шиша сув — 0,4$
Бир финжон кофе — 1,5$

Тўлaқонли кечки овқат ёки арзон ресторанда (туристик ҳудудда эмас) ҳар бир киши учун ичимлик билан учта таомли тушлик тахминан 20-25$ га тушади.

Транспорт

Istanbulkart транспорт картаси — 1,2$
Карта бўйича битта саёҳат — 0,5$
Бўғоз паромда кесиб ўтиш — 0,4$
Оддий автобус — 0,4$
Аэропортга шаттл — 3-5$
Таксига чиқиш — 0,5$
Аэропортдан марказга такси — 35-60$

Istanbulkart дан ташқари сиз бир марталик йўл ҳақини жойида тўлашингиз мумкин, аммо бу 2-3 баравар қимматроқ бўлади. Istanbulkart ни ҳар бир киши учун алоҳида-алоҳида олишни тавсия этамиз.

Баъзи диққатга сазовор жойларга кириш

Аё София ибодатхонаси — 10$
Базилика сардобаси — 3$
Галата минораси ва кўприги — 4$
Тўпкопи саройи — 14$ (ҳарам учун яна 4$)
Замонавий санъат музейи — 10$
Паромда Босфор бўйлаб саёҳат — 4$
Мум ҳайкаллари музейи — 75$
Legoland кўнгилочар ҳиёбони — 10$
Ҳаммом барча тадбирлари билан — 20$ дан бошланади

Шуни унутмангки, Истанбулнинг диққатга сазовор жойлари диққатга сазовор жойлар эмас, балки шаҳарнинг ўзи. Шунингдек, муаллифлик экскурсияларини бу ерда кўриб чиқинг.

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок