8 февраля 2021

Дубайда бир ҳафта дам олиш учун нечи пул керак — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Чипталар

Бу ерда ҳаммаси оддий, aviasales.uz сайтига ўтасиз ва март ойига 4 064 930 сўмга Тошкент-Дубай-Тошкент чиптасини оласиз.

Турар жой

Дубайда турар жой нархи хостелдаги ётоқ учун 20$ дан бошланади ва чексизгача боради. Бу шунчаки гап эмас, чунки хоҳласангиз ва имконингиз бўлса, хонани кунига 100 000$ га ҳам ижарага олишингиз мумкин. Хуллас, тахминан қуйидагича:

— Хостелдаги жой 20$ дан бошланади
— Меҳмонхонада икки кишилик хона 35$ дан бошланади
— 3 * меҳмонхонада икки кишилик хона 50$ дан бошланади
— 4 * меҳмонхонада икки кишилик хона 60$ дан бошланади
— 5 * меҳмонхонада икки кишилик хона 80$ дан бошланади

Шуни ёдда тутингки, юқори мавсумда (октябр-ноябр, март-апрел) нархлар 15-30% га ошади. Агар сиз booking.com орқали ижарага олган бўлсангиз, солиқлар белгиланган нархга қўшилмайди (яна 15% + 10% хизмат ва туристик тўловлар).

Транспорт

Таксига чиқиш тахминан 1,5$ ни ташкил этади, ҳар бир километрга — 0,5$ қўшилади, агар кутиш вақти ва тирбандликни қўшсангиз, ўртача бир сафарингиз 5-6$ га айланади. Метрода ёки трамвайда (битта зонада) ҳар бир саёҳат 1$ ни ташкил этади, гарчи 4-5$ га бир кунлик чипта ҳам олиш мумкин. Анъанавий қайиқда (абра) ёки сув автобусида саёҳат қилиш арзонроқ — 30-50 цент атрофида.

Овқатланиш

Пулни тежаш учун Дубайга бориш ғалати ғоя (қолаверса буни уддалай олмайсиз ҳам). Аммо уриниб кўрилса, Покистон ёки Ҳиндистон емакхонасини топиш ва ичимликларсиз 20$ га икки киши тушлик қилиши мумкин. Сайёҳлар кўпроқ йиғиладиган жойларда эса овқатланиш 80-100$ гача етади. Агар сиз бундан ташқари пиво ҳам ичишни истасангиз, у ҳолда ҳар бир 0.33 шиша учун 10-12$ дан ажратишга тайёр туринг.

Экскурcиялар

Эҳтимол, энг кўп харажатлар шунга тўғри келади (сиз хонангизда ўтирмоқчи эмассизку?). Гарчи бепул ташриф буюрадиган жойлар ҳақиқатан ҳам бор — баъзи пляжлар, Эски шаҳар, тилла ва зираворлар бозорлари, фламинго қўриқхонаси.

Пулни нималарга сарфлашингиз керак бўлади:
— “Burj Khalifa” нинг кузатув минораси — 41$ катталар чиптаси (болалар учун 25% чегирма)
— “Wild Wadi” сув парки — 75$ катталар учун ва 65$ болалар учун
— Олти амирлик бўйлаб саёҳат — киши бошига 90$ дан бошланади
— Саҳродаги сафари учун киши бошига 60$ дан бошланади
— Денгиз сафари — 100$ дан бошланади
— “IMG Worlds of Adventure” кўнгилочар паркига кириш — 80$
— “Dubay Miracle Garden” гуллар паркига кириш — 9$

Келинг, ҳисоблаймиз

Буларнинг барчаси жуда тахминий (чунки бу сизнинг имкониятларингизга, саёҳатнинг мақсадларига ва кейинчалик қотган нон ва сув билан қаноатлана олишингизга боғлиқ). Аммо келинг, икки киши учун ҳафталик харажатларни чамалаб кўрайлик:

— Тўғридан-тўғри парвозлар — 770$ дан бошланади
— 4 * меҳмонхонада турар жой — 525$ дан бошланади
— Йўлкира чипталари — 70$
— Такси — 70$
— Овқатланиш — 700$
— Экскурсиялар — 800$
— Эсдалик совғалари — 300$
— Бошқа харажатлар — 200$

Демак, агар кўп ҳам тежалмаса, барча асосий сайёҳлик жойларини кўрсангиз ва уйга озроқ эсдалик совғаларини олиб келсангиз, у ҳолда саёҳат сизга 3 435$ га ёки
жорий курс бўйича 36 207 476 сўмга айланади.

Ҳа, арзонроқ мамлакатлар ҳам бор. Аммо, ҳеч бўлмаса бир марта бориб келишга албатта арзийди!

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок