2 февраля 2021

Ўзбекистонликнинг Стамбулда вақтичоғлиги учун 7 ғоя. — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

1. Тарихий ҳаммомда бироз терлаш

Масалан, Германиянинг сўнги императори Вилгелм II ва композитор Ференц Лист Джагалоглу ҳаммомига боришни (бирга эмас) ёқтиришарди. Сиз ҳам боринг – уердаги қизиқлар ҳақида кейин дўстларингизга сўзлаб берасиз.

2. Трамвайда юриш

Стамбулда биринчи трамвайлар нақд 1871 йилдаёқ пайдо бўлган. Ҳозир сиз уларни учратмайсиз, албатта – кўчаларда (етарлича винтаж кўринишдаги) репликалар ўтиб туради. Бироқ шундайларнинг бирига юриб кетаётганидаёқ (ески кинолардагидек) миниб олишингиз ва Истиқлол кўчасини завқ билан янги ракурсдан томоша қилишингиз мумкин.

3. Олмали чой татиб кўриш

Француз ёзувчиси, екзотик давлатлар ҳақидаги романлари билан танилган Пиер Лоти, биринчи китобини ёзаётиб Пиер Лоти қаҳвахонасида (у ҳозир шундай номланади) илҳом топган. Балки, бу мижозлар учун тўқилган бир афсонадир, аммо уернинг олмали чойи ҳақиқатан мазали, Босфор манзаралари еса – ажабтовур (қаҳвахона тепаликда бежизга жойлашмаган).

4. Таъқиқланган чилимдан чекиб кўриш

Бемаъниликдек туюлиши мумкин, бироқ Туркияда чилим чекиш расмий равишда таъқиқланган. Шунга қарамай, бу ерда чилимни жуда яхши кўришади, сайёҳлар учунам бундай арзимас нарсаларга кўз юмиш мумкин – “таъқиқланган” чилимхонани сиз Нусретие масжиди атрофидаги хилват тор кўчалардан топишингиз мумкин. 

5. Денгиз саёҳатига чиқиш

Денгиз саёҳати – алоҳида мақола учун мавзу. Лекин Стамбулда “мини-кўринишини” синовдан ўтказиш ва Босфор бўйлаб саёҳатга чиқиш учун қулай шароит бор. Бу диққатга сазовор барча асосий жойларни сувдан туриб суратга олишнинг ажойиб имконияти, кейин еса сиз — нақд Мармар денгизидан то Қора денгизгача сузиб ўтканингизни дўстларингизга сўзлаб беришингиз мумкин. 

6. Стамбул манзарасидан баҳра олиш

Манзарали сурат олса бўладиган баланд бинолар Стамбулда унчаям кўпамас. Шулардан бири – “Сапфир” осмонўпари, унинг баландлиги 236 метр, охирги қаватида еса “полга қаратилган” ойналари бўлган ресторан бор, уерда кўринишлардан баҳра олиб, овқатланса бўлади (лекин қиммат).

7. Қирғоқда балиқ-екмек еиш

Гарчи, дам олишнинг доим “люкс” класси тарафдори бўлган бўлсангизам, сиз барибир балиқ-екмекни (бу балиқ ва сабзавотлардан таркиб топган бир сендвич мисоли) татиб кўришингиз керак. Кўча овқатлари – бу ҳар қандай маданиятнинг муҳим қисми, бундан ташқари жудаям мазали ва арзон (нархи атиги 5 лирадан бошланади).

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок