8 апреля 2021

Курорт ишқий муносабатларини излаб ўзбекистонликлар қаерга боришлари керак? — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Испания

Испания — бу севгининг асл кўриниши. Такрорланмас хамон таоми, ўткир таъмли сангрия, тоза пляжлар, ғаройиб меъморчилик — ҳар ким ўзига хуш келадиганини топади. Аммо агар севги ҳақида гапирадиган бўлсак, испанлар бир неча бор дунёнинг энг яхши маъшуқлар рейтингида юқори ўринни эгаллашган. Бу ер эркакларда ҳам қизиқиш уйғотади: дунёга Пенелопа Круз, Элза Патаки, Клара Лаго ва Паз Вегаларни ҳадя қилган айнан Испания.

Италия

Римини, Амалфи, Тропея ёки Капри суҳбатларда Анталия ёки Хургада каби тез-тез учрамайди, аммо беҳудага. Сиз бўлажак турмуш ўртоғингизни бу ердан топишингиз амримаҳол, лекин дам олиш ва вақт чоғ ўтказиш учун — Италия беками-кўстдир. Италиялик эркаклар rimorchio (сўзма-сўз «судраш», яъни «хушторлик» қилиш) техникасидан яхши хабардор, италиялик аёлларнинг гўзаллиги ҳақида эса ҳамма билса керак.

Франция

Ўзбекистон — бу фақат Тошкент дегани эмас, Франция эса — фақат Париждан иборат дегани эмас. Аммо кино, мусиқа ва адабиётдаги севги ҳикояларининг аксарияти айнан Париж билан боғлиқдир. Бу аллақачон Эйфел минораси, кўча мусиқачилари, круассанлар, шароб ва каптарларни ўз ичига олган қолипдек шаклланган тасвир. Ҳаётда, албатта, «севги ифори ҳавонинг ўзидан уриб туради» дейиш қийин (келинг, буни шоирларга қолдирайлик), лекин француз эркак ва аёллари кўнгилхушлик қилишни жуда зўр уддалайдилар.

Туркия

Очиғини айтганда, ҳаммабоп курорт ишқий муносабатларини ўзида мужассам қилган йўналиш. Бу ерда ҳамма нарса аён: биринчидан, Ўзбекистон — Туркия парвозларига чипталар нархи арзон, иккинчидан, ҳеч нарса қилишингизга ҳожат йўқ — агар аёл бўлсангиз, мақтовлар қабул қилишни бошлаш учун меҳмонхонадан чиқишингиз кифоя. Эркаклар учун Туркияда бироз қийинроқ бўлади, аммо, бошқа томондан, сиз ҳар доим сайёҳ аёллар билан танишишингиз мумкин.

Россия

Энди у тарафларни ўзингиз яхши биласиз.

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок