17 февраля 2021

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлар (спойлер: Ўзбекистон эмас) — Блог aviasales.uz

aviasales
aviasales
Поделиться
Поделиться

Биринчи ўрин

2020 йилда (2021 йил ҳали тугамади ахир) Исландия хавфсизлик бўйича биринчи ўринни эгаллади ва бу ажабланарли эмас. Янгиликларда Исландия ҳақида ёзилганларни ўқиб кўрганмисиз? Ҳатто Google даги изланишлар ҳам сизга «Исландияда чивинлар йўқ», «Исландия коронавирусга қарши курашда мукаммал намуна деб топилди», «Исландияда депрессияга қарши курашда янги восита ихтиро қилинди» каби нарсаларни беради — бу мамлакат ҳақида салбий хабарларни топиш жуда қийин. Ҳатто иш ҳақи ҳам — 3000 доллардан бошланади.

Иккинчи ўрин

Рейтингда кейинги ўринда Янги Зеландия — тарихи ўхшаш. Бундай гўзаллик орасида ҳеч қандай ёвузлик юз бермаслигини тушуниш учун у ерларни ифодаловчи фотосуратни кўриш кифоя. Айнан шунинг учун у ерда «Узуклар ҳукмдори», «Хоббит», «Аватар», «Нарния йилномалари», «Аслаҳаланган шарпа», шунингдек «Бегона: Васият», «Бошқа дунё» ва ҳатто “Олдбой” фильмларининг алоҳида саҳналари суратга олинган. Айнан шу сабабли —  ва бундан ташқари, студияларга маҳаллий ҳокимият томонидан тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари туфайли.

Кейинги ўринларда (кетма кетликда) Австрия, Португалия, Дания, Канада, Сингапур, Швейцария кучли 10 ликни якунлайди. Ҳаммаси бўлиб рейтингда 163 та давлат бор — ва эҳтимол сизда савол туғилгандир: Ўзбекистон қайси ўринда? Қисқасини айтсак — 103 ўринда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан 2020 йилда бизни ҳатто Африка мамлакатлари — Ботсвана (33), Намибия (53) ва Либерия (57) ҳам ортда қолдирди. Бизнинг энг яқин «қўшниларимиз» Китай (104) ва Кот-д'Ивуар (105). Рўйхатнинг пастки қисмида Афғонистон ва Сурия жойлашган.

Аммо яхши янгилик ҳам бор — биз дам олишни яхши кўрадиган Туркия 150-ўринда жойлашди, кўплаб ватандошларимиз интиладиган АҚШ — 121 ўринда ва деярли туғишганимиз Россия — 154 ўринда. Балки бизда ҳамма нарса ҳам ёмонмасдир?

Поделиться
Поделиться
Скачай мобильное приложение Aviasales.uz
Более 103 000 оценок